Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ИШБИЛАРМОНЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ

ИШБИЛАРМОНЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ
Президентимизнинг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонини  партиямиз электорати вакиллари ҳам мамнуният билан кутиб олдилар. Дарҳақиқат, O‘zLiDeP томонидан тадбиркорлар, фермерлар иштирокида мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан сиёсий куч ва унинг ҳамкор ташкилотлари саъй-ҳаракатлари билан турли тадбирлар ташкил қилиняпти.
Хусусан, O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг ташаббуси  билан “Тадбиркорлар ва фермерлар мулоқот форуми” партиявий лойиҳаси доирасида  “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини  яхшилаш – иқтисодиётни ривожлантириш ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг асосидир” мавзуида давра суҳбати  бўлиб ўтди.  Унда савдо-саноат палатаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари  вакиллари, шунингдек, депутатлар, партия фаоллари, тадбиркорлар юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.
Мулоқот мобайнида “Хусусийлаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Аввал хусусийлаштирилган, қурилиши тугалланмаган бўш турган ёки тўла қувватда  ишлатилмаётган  бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишнинг долзарб масалалари” ва бошқа мавзулардаги маърузалар тинг­ланди.
Қатнашчилар тадбиркорлар томонидан баён қилинган муаммоларни ҳам атрофлича муҳокама этдилар.  Когон туманидаги “Оққош Бўрон замини” фермер хўжалиги раҳбари  Н.Жўраева, “Ойша жаҳон” фермер хўжалиги бошлиғи Г.Чўлиева, ишбилармонлар М. Кўчимова, М. Нарзуллаева, Н. Халикова  ва бошқалар ўзларини ташвишга солаётган  масалаларни тилга олдилар. Тегишли идоралар вакиллари томонидан уларга  аниқ жавоб, маслаҳат ва  йўл-йўриқлар берилди.
 Асхор   ИСТАМОВ,
“XXI asr”   мухбири