Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ишчи ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи хайрия жамоат фондининг ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилади

Ишчи ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи хайрия жамоат фондининг ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилади

         18-19 март кунлари мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. 

          Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилингани тўғрисида Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали маълумот берилди

          Фармойишга асосан 2018 йил март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

        Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгиланди.

      Хайрия ҳашаридан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилмоқда.