Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ИШИД террорчилари замонавий технологиялар орқали пул топишга уринмоқда

ИШИД террорчилари замонавий технологиялар орқали пул топишга уринмоқда

         ИШИД террорчилик ташкилоти аъзолари янги даромад манбаларини қидирмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя «Ведомости»га маълум қилди.  Бу тўғрисида “Daryo.uz” хабар бермоқда. 

Россиялик дипломат айтишича, контрабанда нефти билан савдо қилиш имкониятидан маҳрум бўлгач, террорчилар замонавий технологиялардан фойдаланишни ўрганмоқда. «Масалан, Сурия билан чегарадош мамлакатлардан бирида террорчиларнинг ҳамтовоқлари қалбаки интернет-дўконлар орқали оддий фуқароларнинг пулларини ўғирлаш билан шуғулланмоқда. ‘Халифалик’ жангчилари онлайн-казино орқали пул орттиришдан ҳам тоймаяпти», — деди у.

Россиянинг ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йил охирига келиб, ИШИДнинг Яқин Шарқ минтақасидаги умумий даромади 3 миллион долларгача тушиб қолган, шунинг 2 миллион доллари нефть ва газ билан ноқонуний савдо қилиш ҳиссасига тўғри келган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.