Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ишлаш мақсадида хорижга кетиш оилавий ажиримларга сабабми?

Ишлаш мақсадида хорижга кетиш оилавий ажиримларга сабабми?

Маълумки, давлатимиз раҳбари 2018 йилнинг 2 февралидаги “Хотин-қизларни қўллаб-қуватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази ўз иш фаолиятини бошлади.

Жорий йилнинг 18 май куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида ташкил этилган “Оила маркази 100 кун ичида: фаолият сарҳисоби ва истиқбол” мавзусига бағшланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда марказнинг ўтган давр мобайнида, яъни дастлабки 100 кун ичида  амалга оширган ишлари тўғрисида маълумот берилди. 

Таъкидланишича, Марказнинг вилоят бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари ташкил этилди ҳамда малакали кадрлар билан таъминланди. Унга етакчи олимлар, профессорлар, ҳуқуқшунослар, психологлар, социологлар, хорижий экспертлар ва бошқа мутахассислар кенг жалб этилди.

 “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятининг энг устувор йўналиши – бу оилавий ажримларнинг олдини олишдир. Жумладан, куни кеча Марказнинг масъул ходимлари, фан докторлари, профессорлар ва фан номзодлари, илмий тадқиқотчилардан иборат 4 та Ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятининг 4 та шаҳар ва 7 та туманида хонадонма хонадон юриб тадқиқотлар олиб боришди. Маълум бўлишича, вилоят аҳолиси мамлакат аҳолисининг 2,5 фоизинигина ташкил этади, бироқ, бу ҳудуддаги ажралишлар республика кўрсаткичининг 4 фоизини қамраб олмоқда. Тадқиқотчилар, оилавий ажиримларнинг сабабларини ўрганиб чиқиб, бунга биринчи навбатда эр ва хотин ўртасидаги бир бирига бўлган ишончсизлик, бегона кишиларнинг ўринсиз аралашуви, фарзандсизлик ва турмушдаги моддий етишмовчиликлар таъсирида келиб чиқаётганини маълумот ўрнида айтиб ўтишди. Айниқса, ишлаш мақсадида оила бошиларининг хорижга кетиши сабаб бўлаётган ажиримлар юқори фоизни кўрсатаётгани жиддий муҳокамага сабаб бўлди.

 –  Ажиримларни камайтириш мақсадида бутун республикамиз бўйлаб “Оила” марказининг вилоят бошқармалари, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан “Аҳил оила сари қадам” акцияси ўтказилда.  Акция доирасида Республикамиз миқиёсида 300 га яқин оила ажралишининг олди олинди,- дейди  “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори ўринбосари  Дилбар Алимжанова.

Журналистлар  томонидан ижтимоий ва моддий аҳволи оғир оилалар тўғрисида аниқ  мисоллар келтирилди ва бу масала юзасидан “Оила” марказнинг масъул ходимларига мурожаат қилдилар.   Мавзуга оид таклифлар ҳамда фикр- мулоҳазалар қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Шу ернинг ўзида мутасаддилар томонидан оилаларга кўмаклашиш тартиби ишлаб чиқилиши ҳамда унинг назоратини ўз зиммасига олиши айтиб ўтилди.

 

Дурдона ҒАЙБУЛЛАЕВА

“XXI asr” мухбири