Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Исмат Хушев Тошкентда

Исмат Хушев Тошкентда

7 май ўзбек журналистикаси тарихида сўз эркинлиги йўлида алоҳида кун сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Журналист Бобомурод Абдуллаев (Усмон Ҳақназар) бугун суд залидан озодликка чиқарилган. Бу ҳақда kun.uz сайти ва xabar.uz ахборот портали хабар бермоқда.

Шунингдек, сайтимизнинг “Матбуотчилар уйи”даги манбасининг айтишича, dunyouzbeklari.com интернет нашри Бош муҳаррири Исмат Хушев куни кеча Тошкентга келган. Манбага кўра, Исмат Хушев “Матбуотчилар уйи” биносида кўриниш берган.

Аммо dunyouzbeklari.comнинг Фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Исмат Хушевнинг шахсий профилида бу тўғрисида маълумот берилмаган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, dunyouzbeklari.com бош муҳаррири ўн кун мобайнида Тошкентда бўлади. Мамлакатдаги сиёсий-иқтисодий янгиланишлар тўғрисида туркум материаллар тайёрлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жамоатчилик орасида “Газетний корпус” деб аталадиган ушбу тарихий бино – Матбуотчилар уйи Миробод тумани мажбурий ижро бюроси томонидан аукцион савдосига қўйилган ва Тошкент шаҳар ҳокимининг аралашуви билан кимошди савдоси тўхтатилган эди.