Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ИҚБОЛ

ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ИҚБОЛ

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши билан Ҳазорасп туманидаги “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида фаолият юритаётган партия бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида истиқлолимизнинг 26 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил қилинди.
– Мустабид тузумда халқимизнинг ҳеч қандай сиёсий овози, дунёда эътироф этиладиган сиёсий ҳуқуқи йўқ эди, – деди тадбирда Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати, сенатор Ўктамбой Қуронбоев. – Ҳуррият халқимизга ўз эркига эга бўлиш имкониятини яратиб берди. Халққа мансуб бўлган маънавий, тарихий ва моддий мулкка соҳибликни ва уни фидокорона ҳимоя эта олиш салоҳиятини тўла рўёбга чиқарди. Истиқлол туфайли халқимиз ана шу оқилона йўлдан борди ва бугунги кунга келиб, фаровон ҳаёт яратмоқда, нурафшон истиқболни бунёд этмоқда. Партиямиз ҳам ўзининг стратегик вазифаларини ана шу устувор мақсаддан келиб чиққан ҳолда белгилаган.
Сўзга чиққан депутатлар, партия фаоллари, корхона ходимлари вилоятда ишбилармонлик муҳити тобора яхшиланиб бораётганига алоҳида урғу бердилар. Хусусан, “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.   
Байрам тадбири давомида қўшма корхонанинг спорт мажмуаси очилиши маросими ҳам ўтказилди. Сўнгра футбол ва спортнинг бошқа турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Ғолиб бўлган жамоалар аъзоларига партия Хоразм вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.
O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши
Матбуот хизмати