Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Избосканлик тадбиркор завод раҳбарининг “босим”идан қутулди

Избосканлик тадбиркор завод раҳбарининг “босим”идан қутулди

           O`zLiDeP ташаббуси билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда бир қанча нуфузли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 февраль куни видеоконференция шаклида “Ўзбекистон фаол тадбиркорлари” анжумани бўлиб ўтди. “Президент ғоялари билан келажак сари” шиори остида ўтган мазкур анжуманнинг ҳудудий босқичлари эндиликда вилоятлар ва уларнинг туман, шаҳарларида ўтказилмоқда.

            Жумладан, Избоскан туманидаги 6-сон болалар санъат ва мусиқа мактабида ташкил этилган “Фаол тадбиркорлар” ҳудудий анжуманида  Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ойбек Эгамов, Избоскан туман прокурори ўринбосари Сардорбек Арзиев, туман ҳокими ўринбосари Элёрбек Раҳматуллаев, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Асрорбек Мирзаев, ЎзМиллий банк Избоскан филиали кредит бўлими бошлиғи Нодирбек Атақўзиевлар тадбиркорларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар бериши билан бирга муаммоларига ечим топишга ҳаракат қилдилар.

        – Фаолиятим Брикет маҳсулотлари ишалб чиқаришга ихтисослашган, - дейди тумандаги “Нурисломбек great stile” мчж раҳбари Исмоил Абдурашидов. – Айни вақтда фаолиятимни кенгайтириш учун 30 сотих ҳамда иссиқхона қуриш учун 70 сотих ер ажратилиши масаласида ҳаракат қилаётгандим. Бугун муаммо ҳал бўлганидан хурсандман. Туман прокуратураси тасарруфидаги 260 гектар ер майдонининг 1 гектари берилиши тадбиркорлигимни янги марраларга олиб чиқишимда муҳим қадам бўлишига ишонаман.

           –Тўрткўл пахта қабул қилиш пунктининг бўш турган 20 сотих ер майдони туман ҳокими томонидан тадбиркорлигимни кенгайтиришим учун ажратилганига кўп вақт бўлди, - дейди тадбиркор Ғофуржон Султонов. – Бироқ пахта завод раҳбари Жасур Қўшақовнинг “босими” туфайли ҳанузгача фаолиятимни йўлга қўя олмаяпман. Завод остонасидан киришимга ҳам рухсат бермаётган раҳбар тазйиқи тадбиркорлигимга тўсиқ бўлмоқда. Бугунги анжуманда мутасаддилар томонидан муаммоим жойида ўрганилди, туман депутатлик гуруҳи масала ечимини назоратига олди.

               Анжуман вилоятнинг барча туманларида давом этмоқда.

Дилмурод СУЛТОНОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бизнес тузилмалари ва фермерлар билан

 ишлаш бўлими мудири