Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Жаҳон чемпионатидан хушхабар!

Жаҳон чемпионатидан хушхабар!

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этаётгани ва хушхабар тўғрисида “ЎзА” мухбири хабардор қилмоқда.

Маълум бўлишича, вазни 56 килограмм бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Халоков ярим финалда филиппинлик Кристиан Лаурентни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Эндиликда Абдумалик олтин медаль учун ўтадиган финал жангида россиялик Всеволод Шумковга қарши рингга кўтариладиган бўлди.

Маълумот учун:

Мусобақада Наво Тамазов ва Жавоҳир Тоғаймуродов ярим финал жангларида мағлубиятга учраб, ўз вазн тоифаларида жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.