Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Жаҳон интернети: тизимда носозликлар кузатилиши мумкин

Жаҳон интернети: тизимда носозликлар кузатилиши мумкин

11 октябрь кунидан бутун жаҳон интернетида энг катта миқёсли криптографик калитларни алмаштириш жараёни бошланган. Бу ҳақда "Turon24" манбасида ёзилди.

Маълум бўлишича, калитларни алмаштириш Домен номлари ва IP-манзилларни бошқариш бўйича халқаро корпорация (ICANN) назорати остида ўтказилади.

"Янгиланиш икки сутка давом этади. Жаҳондаги барча провайдерлар бундан хабардор қилинган ва шу боис тайёргарлик кўрган бўлишлари лозим. Шунга қарамай, айрим экспертларнинг фикрича, кейинги 48 соат давомида жаҳон интернетида узилишлар ва бошқа носозликлар кузатилиши мумкин", – дейилади хабарда.

Криптографик калитларни алмаштириш ишлари 11 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланган.

Эскартиш: Бу жараён 2010 йилдан буён биринчи марта ўтказилмоқда.