Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Жаннатмакон Жиззахим” миллий ҳунармандчилик маркази очилди

“Жаннатмакон Жиззахим” миллий ҳунармандчилик маркази очилди

      Энг азиз ва энг улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллик санасини муносиб кутиб олиш мақсадида O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ҳам бир қатор ибратга лойиқ тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида Жиззах шаҳридаги Оққўрғонлик маҳалла гузарида ташкил этилган ана шундай тадбир давомида  “Жаннатмакон Жиззахим” миллий ҳунармандчилик маркази хамда  3 мингдан ортиқ китоб фондига эга “O`zLiDeP  кутубхонаси“ нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

—    Маҳалламизда хотин-қизларни тадбиркорликка ёки ҳунармандчиликка йўналиш берадиган  биронта марказ ёки курслар ташкиллаштирилмаган эди. Ваҳоланки, шаҳар ҳудудида яшаймиз. Бугун ниҳоятда хурсандмиз. Вилоят O`zLiDeP “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан мана шундай миллий хунармандчилик маркази, “O`zLiDeP  кутубхонаси“ ташкил этилиши ёшу-қарини бирдек қувонтирди. Зеро, китоб ва ҳунар инсонни камолотга етаклайди”, - дейди маҳалла фаоли Шоира Давидова.

       Маҳалла аҳли учун улуғ айёмга муносиб тўёна бўлган бу ҳунар ва зиё масканининг ишга тушиши 7 нафар хотин-қизларни доимий иш ўринлари билан таъминлашга ҳам имкон яратди.      

 

                                                         Баҳром МИРЗАҚОБИЛОВ,

“XXI asr”   мухбири