Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Жасура Ниёзова ҳам тадбиркор бўлди

Жасура Ниёзова ҳам тадбиркор бўлди

Жасура Ниёзова “УзДонгВон Ко” корхонасида ёшлар етакчиси вазифасида фаолият юритади. Тадбиркорликка иштиёқи баланд. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида аллақачон бизнес режа ҳам тайёрлаб қўйган. Бироқ унга ке­йинги қадамлар учун йўл-йўриқ, маслаҳат, бироз суянч керак.

O‘zLiDeP ташкил этилганининг 15 йиллиги муносабати билан “УзДонгВон Ко” корхонасида тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш гуруҳи ташкил этган “Оилавий тадбиркорлик билан фаровон ҳаёт сари” мавзусида семинар унинг учун қулай имконият бўлди.

Семинар давомида Жасуранинг мақсадини тинглаган, бизнес лойиҳаси билан танишиб чиққан мутасаддилар уни қўллаб-қувватладилар. Эндиликда тадбиркор қиз “Микрокредитбанк”нинг туман филиалидан ажратиладиган имтиёзли кредит ва ўз маблағи ҳисобига оилавий тадбиркорликни бошлаш арафасида.

Семинарда Жасура Ниёзова сингари ишбилармонлик муҳитида ўз ўрнини топишга интилаётганларнинг имтиёзли кредит олиш юзасидан саволларига батафсил жавоб берилди. Қатъиятли, шижоатли, изланувчан ёшларнинг бир гуруҳи истиқболли кадрлар заҳирасига олинди.

Нурхон ЭЛМИРЗАЕВА,

“XXI asr”  мухбири