Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Жазирамадан азият чекувчиларга 5та тавсия

Жазирамадан азият чекувчиларга 5та тавсия

Агар пешонангиздан дўлдай томчилар оқаётган ва бунга ортиқ бардошим етмайди деб ўйлаётган бўлсангиз, маслаҳатларимизга қулоқ тутинг.

Иссиққа мослашиш сиз ўйлаганчалик қийин иш эмас.

1. Совуқ сув ичманг
У чанқоқни қондирмайди, ўзи билан тузни оладида 5 дақиқадан сўнг танангиздан учиб кетади. Чой ёки ширин бўлмаган квас ичинг. Шакар қўшилган газли ичимликлар оид ҳамма нарса аён: қанча кўп ичсангиз, шунча кўп хоҳлайверасиз.

2. Агар уйдан жазирама вақтида чиқсангиз, кескин ҳаракатлар қилманг
Ўзингизни эҳтиёт қилишга ҳаракат қилинг: бир текисда қадам ташланг, кўчанинг соя томонида ҳаракатланинг. Доимо. Энг асосийси ҳар пиёда юришдан сўнг оёқ юзаси ва тўпиғини совуқроқ сувда чайишни унутманг. Танангизнинг бу қисмларида фаол нуқталар жуда кўп ва бу ҳаракат улар учун жуда фойдали.

3. Совутилган чой ичинг
Аччиқ бўлмаган ҳар қандай турдаги кўк чой дамланг. Совугач озроқ асал, лимон ва ялпиз қўшинг. Муз билан ичсангиз ҳам бўлади. Нафақат мазали, балки фойдага ҳам бой.

4. «Антишарф» ясанг
Оқ рўмолчани совуқ сувда намлаймиз ва бўйинга ташлаб оламиз. Намлик йўқолса яна қайтаришимиз мумкин. Бу 2 дақиқага қолмай ўз самарасини кўрсатади. Бунинг иккинчи номи «японча кондиционер» деб аталади. Ҳақиқатан ҳам япон нақшинкор санъати ва фильмларида елкасига оқ боғич ташлаб олган одамларни кўп учратишимиз мумкин.

5. Агар иложи бўлса, ухлаб олинг
Жазирама об-ҳаво шароитида тушликдан сўнг озроқ мизғиб олишга ҳаракат қилинг. Бу ўз тана ҳароратингизни пасайтиришга ва чарчоқни камайтиришга шубҳасиз ўз таъсирини кўрсатади.

Манба: "Kun.uz" нашри.