Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган андижонлик аёлларга моддий ёрдам берилди

Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган андижонлик аёлларга моддий ёрдам берилди

   Ф.Хасанованинг жазони ижро этиш муассассасидан қайтганига бир ойдан ортиқ вақт бўлди. Унинг нигоҳларидаги чексиз изтироб, қалбидаги оғриқли мунглар сўзларида, юзларида акс этади. Унинг дарди, ташвиши бир дунё, бироқ айтишга ийманади. Маълум сабабларга кўра жазони ижро этиш муассасасида бўлган аёл уйга – оиласи, фарзандлари, яқинлари бағрига қайтгач, бир ташвиши икки бўлди гўё. Мажбурий ижро бюроси томонидан бор мол-мулки, рўзғор камини тўлдириб турган буюмлари ҳам мусодара қилингач, дардини кимга айтишни билмай юрган аёлнинг жонига O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши мутасаддилари оро кирди. Унинг мурожаатини тинглаган халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати, O’zLiDeP Андижон вилоят кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов муаммосини депутатлик сўрови орқали ижобий ҳал қилди.

  O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёллар қаноти ташаббуси билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмасида ташкил қилинган давра суҳбати Ф. Хасанова сингари ҳаётининг айрим саҳифаларига чизиқ тортилган хотин-қизлар учун эътибор ва ҳимоя дарс бўлди, десак муболаға бўлмайди. Унда қатор ҳамкор ташкилотлар, хусусан, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, вилоят бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари вилоят филиаллари, маҳаллий ва ОМҚП депутатлари ҳамда Андижон шаҳар ва Андижон туманидаги ЖИЭМларидан қайтган хотин-қизлар иштирок этдилар.

 –Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида вилоят ИИБ томонидан профилактик ҳисобга қўйилган 413 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг 23 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади, – дейди вилоят Ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбари ўринбосари Камолиддин Эгамбердиев. – 413 нафар шахсларнинг барчасига жами 405 миллион 022 минг 360 сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари ўрнатилган тартибда жойлардаги халқ банклари орқали ўтказиб берилди.

– Бундай шахслар одатда озодликка чиққанларидан сўнг ўзларини жамиятдан ажралиб қолаётгандек ҳис қиладилар, – дейди ОМҚП депутати Тўлқин Каримов.
– Турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ишга жойлашиш масалаларида муаммоларга дуч келаётгани, ўзларига етарли даражада маънавий, аниқ ёрдамлар ўкрсатилмаётганлиги сабабли даромад топиш мақсадида четга чиқиб кетишлари ёки мавжуд конституциявий тузумимизга қарши кучлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бугунги айнан партиямиз Аёллар қаноти ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбатидауларнинг муаммолари билан қизиқиш, саволларига жавоблар бериш, қийнаётган масалаларига ечим топишга ҳаракат қилинди. Ўрганишларимиз натижасида аниқландики, жорий йилнинг 3 ойи давомида ЖИЭМдан озод бўлиб қайтган ишга лаёқатли аёлларнинг 13 нафарининг бандлиги таъминланган.

– Андижон шаҳар Келдиев кўчаси 4-уйда истиқомат қилувчи Рўзихон Исламованинг турмушидаги моддий етишмовчилиги ва газ баллонга эҳтиёжи борлиги тўғрисидаги мурожаати халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Шохрух Солиев томонидан жойида ҳал этилди. Мазкур тоифадаги хотин-қизларимизни жамиятнинг фаол қатламига айлантириш, уларни партия кўмагида тадбиркорликнинг турли йўналишларида фаолият бошлашларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлашда ҳам натижага эришишимизда муҳим қадамдир.

Шунингдек, М. Турғунованинг ўзи яшаб турган маҳалла ҳудудида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаси ташкил қилиш учун имтиёзли кредит олишда кўмак кераклиги юзасидан мурожаат қилди. Фуқаронинг муаммосига тадбирнинг ўзида “Микрокредитбанк” вилоят бўлими томонидан ечим топилди.

Давра суҳбати давомида ЖИЭМдан озод этилган тадбир иштирокчиси бўлган хотин-қизларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Хуршида ХАЛИЛОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари