Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Жек Ма: енгилмаслик аксиомаси

Жек Ма: енгилмаслик аксиомаси Агар маймунларнинг олдига пуллар ва ёнгоқлар қўйилса, маймунлар ёнғоқларни танлайди. Чунки улар пулга жуда кўп ёнгоқлар сотиб олиш мумкинлигини билмайди.

Худди шу ишни кўплаб инсонларга қўлладим. Уларнинг олдига бир лойиҳа ва маош олиб ишлаш ихтиёрини қўйдим. Уларнинг жуда кўпчилиги маош олиб ишлашни танлашди. Чунки улар битта лойиҳани амалга ошириш орқали бир ойлик маошдан кўра анча кўп пул топиш ва яшаш тарзини ўзгартириш мумкинлигини билишмайди.

Одамларнинг камбағал бўлишларига сабаб бўладиган нарсалардан бири — турли бизнес лойиҳаларини ишга солиш, улар натижа бергунича сабр қилиш, лойиҳалар билан ишлашдек қулай фурсатни қўлдан бермасликни ўрганмаганларидир. Улар мактаб ва олийгохларда "Ишга бориб ишлаш маош олиш учундир" деган нарсани ўрганишган.

Улар ўзлари учун ишлашни эмас, бошқалар бой булиши учун ишлашни, бировларнинг қўлида ишлашни ўрганишган, холос.
Тўғри, ойлик маош сизни фақир бўлиб қолмаслигингизга сабаб бўлади, лекин шу билан бирга у сизни бой бўлишдан тўсади.

Мен хаётимда эрталаб соат 8 дан то кеч соат 3 гача ишлаб, бой булиб кетган шахсни кўрмадим.

Факат ойликка ишлайдиган бузуқ табиатли одамгина (порахўрлик, ўғрилик, хиёнат ва ҳоказолар сабабли) бой бўлиб кетганини кўрдим.

Жек Ма,
Хитойнинг энг бой одами, шахсий бойлиги 39 миллиард долларни ташкил этади.