Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Жиноий иш “хумори” панд берди

Жиноий иш “хумори” панд берди

Халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади”, деган гап бор. Афсуски, Ж.К.нинг бу қинғир иши қирқ йилга етиб бормади. У қуруқ ҳолда соф вазни 112,35 грамм ва қовурилган вазни 43,46 грамм бўлган кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 600.000 минг сўмга сотаётган вақтда тезкор гуруҳ иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Сайёр суд мажлисида судланувчи Ж.К. айбига иқрор бўлиб, тахминан 5 йилдан бери гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишини тан олди.

Бундан ташқари, Ж.К. нафақат гиёҳвандлик воситаларини сотиш, балки истеъмол қилиш, ўғирлик жинояти билан ҳам шуғулланиб келган экан.

 У 2018 йил 11 январь куни соат тахминан 06:30 ларда Янгийўл туман Нуробод маҳалласи, Боғиобод кўчасида жойлашган уйга ўғирликка тушган. Нафс йўлида эс-ҳушини йўқотган Ж.К. С.Ҳ.га тегишли ҳовлининг деворидан ошиб ўтиб, уйдан “Samsung” русумли телевизор, 800.000 минг сўм­лик электр тўлқинли печ, 5.000.000 сўмлик “мадонна” чинни идиш-товоқлари, 800.000 минг сўмлик фотоаппарат ҳамда 1.700.000 минг сўмлик ­кийим-кечакларни қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.

Бироқ қонуннинг ўткир кўзи ҳар қандай сирли жиноятни ҳам илғай олади. Ж.К. суднинг қора курсисига яна ўтирар экан, ўз жиноий қилмишларига яраша тегишли жазо олиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Лекин унинг бу жазодан қанчалик пушаймонлигини ёки бундан буён тегишли хулоса чиқаришини фақат вақт кўрсатади.

Жамшид САДИНОВ,

жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди судьяси