Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Жиззахда 11 минг ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланади

Жиззахда 11 минг ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланади

              –О‘zLiDeP ташаббуси билан Жиззах вилояти туманларида жойларга чиқиб, соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда боғ ва узумзорлар ҳолати ўрганилди. Ўрганиш натижалари шундан далолат берадики, вилоятда кейинги йилларда боғ ва токзорларда мева-узум навларининг айримлари турли экологик сабабларга кўра қурий бошлаган, кўпгина токзорларга касаллик ва зараркунандалар зарар етказиши сабабли узум мевалари пишмасдан сифатсиз ҳолга келиб тўкилиб кетиш ҳолатлари содир бўлмоқда. Вилоятимизнинг кўпгина худудларида узумнинг саноатбоп ва хўраки навлари камайиб кетган, чўл жойларда шўр ернинг устки қатламига кўтарилиб, токзорлар қурий бошлаган,- дейди бу ҳақда O‘zLiDeP Жиззах вилоят  Кенгаши раиси Эркин Холматов.

             –Ўрганиш давомида бу борадаги фойдаланилмаган имкониятлар ҳам кўзга яққол ташланди. Биргина Зомин туманида томчилатиб суғориш тизими асосида узумчиликни ривожлантириш, мўл ҳосил олиш, бўш ётган ерлардан унумли фойдаланиш борасида катта имкониятлар мавжудлиги маълум бўлди. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилиб, узумчиликка ихтисослашган майдонлар кўпайса, ҳудуддаги 11 минг ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланади. Чунки ушбу майдонлардан 135 минг тонна ҳосил олиш ҳисобига йиллик қуввати 94 минг тонна бўлган 19 та (ҳар бир корхонанинг йиллик қуввати 5 минг тонна) қайта ишлаш корхонаси қуриш имконияти яратилади.