Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Жиззахда ака-укалар ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан тугади

Жиззахда ака-укалар ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан тугади

2019 йил 6 июнь куни соат 00.30ларда Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи 26 ёшли С.Х. қўшниси 20 ёшли О.Х.нинг уйи олдида  ўзаро жанжал туфайли унинг бошига тайёқ билан урган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда О.Х.нинг акаси 23 ёшли Х.О. уйидан пичоқ олиб чиқиб, С.Х.нинг укаси 22 ёшли Х.Х.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Натижада Х.Х. касалхонага ётқизилиб, О.Х ва Х.О.лар қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: "Кun.uz" нашри.