Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Жомбойлик тадбиркор «ҳовуз бизнеси»дан даромад қилмоқда

Жомбойлик тадбиркор «ҳовуз бизнеси»дан даромад қилмоқда

       Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «Пўлатжон зотли балиқлари» масъулияти чекланган жамияти 2017 йилда фаолият бошлаган. 
        Хўжаликнинг 3,40 гектар еридаги 2 та ҳовузда оқ амур, зоғора, дўнгпешона балиқлари парваришланаётгани ҳақда UzA ёзди.
     – Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида тадбиркорлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилгани бизни янада руҳлантирди, - дейди «Пўлатжон зотли балиқлари» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Пўлатжон Очилов. – Бизга билдирилган ишончга муносиб жавоб бўлишимиз шарт. Ана шундай қатъият билан янги йилда юксак марралар учун бугундан ҳаракатни бошладик. Хўжаликда яна 7 та ҳовуз ташкил қилиб, қўшимча иш ўринлари яратиш, етиштирилган балиқларни сақлаш учун махсус музлаткич барпо этишни режалаштирганмиз.