Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Жонига қасд қилувчилар мамлакати

Жонига қасд қилувчилар мамлакати

Ўз жонига қасд қилиш бўйича дунёда биринчи ўринда тургани боис, таъбир жоиз бўлса Гренландияни шундай аташ мумкин. Дания таркибидаги автоном Гренландия ороли аҳоли сонига нисбатан ўз жонига қасд қилиш борасида жаҳонда биринчи ўринда туради, дея ёзилади "interpress.uz" сайтида.

Маълум бўлишича, оролда ўзини ўзи ўлдириш шу даражада кенг тарқалганки, бундай вазиятга барҳам бериш учун ҳокимият махсус лойиҳа жорий этган. Суиқасд ҳолатларига барҳам бериш миллий стратегияси деб номланган дастурни амалга оширишга жамоатчилик ва тегишли мутахассислар жалб этилган. Бироқ, лойиҳа амалга оширилаётганига олти йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, ижобий ўзгаришлар кузатилмаяпти.

Экспертларнинг таъкидлашича, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига оролда аҳолининг камлиги, ижтимоий ва маданий жиҳатдан одамларнинг чекланиб қолгани сабаб бўлаяпти. Бундан ташқари, орол мамлакат жойлашувига кўра бошқа дунёдан ажралиб қолган. Қайд этиш керакки, оролда яшовчи кўплаб инсонлар ҳатто шификор ёки руҳшуносга мурожаат қилиш имконига эга эмас. Расмий маълумотларга кўра, 1985-2012 йиллар давомида Гренландияда 83 нафар одам ўз жонига қасд қилган. 2017 йилда эса 55 минг нафар аҳолига эга бўлган оролда 49 киши ўз қўли билан ҳаётига нуқта қўйган.