Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Жорий фаолиятнинг танқидий таҳлили

Жорий фаолиятнинг танқидий таҳлили

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ходимларининг шиддат даврга мос фаолият кўрсатиши, етакчи партия мақомини сақлаб қолиш масъулияти, фаолларнинг халқ орасига янада кенгроқ кириб бориши, электоратнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кучайтириш борасидаги устувор вазифаларга муҳокама қилинди.

- Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган йиғилишимизда жорий йилнинг ўтган 5 ойида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифаларни танқидий таҳлил қилдик, - дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Жуманазар Қурбанов. – Самарали ишлаётган туманлар намуна қилиб кўрсатилиб, зарур ҳолларда улар билан маслаҳатлашиш, айрим ходимларга мавжуд камчиликлар юзасидан огоҳлантириш берилди.

Шу билан бирга, партиянинг туманлардаги бўлимлари қошида тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш, келажак депутатлари, аёл тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш гуруҳларининг фаолиятларини янада жонлантириш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, муаммо ва масалаларни ҳал қилиш тартиби, депутатлар томонидан чиқарилётган сўровларнинг натижадорлигини ошириш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан партия ташкилоти туман (шаҳар) бўлимларининг ижрочи котибларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга ҳозирданоқ юқори даражада тайёргарлик кўриб бориш, бунда ҳар бир сайлов округидан кўрсатиладиган номзодларни саралаш, партиямиз ғояларини тарғиб қилишда, халқ ишончини қозониш йўлида астойдил меҳнат қиладиган шахсларни танлаб олишда ҳар бир ходим масъулият билан ёндашиши зарурлиги тушунтирилди.  Шунингдек, жойларда сайёр қабуллар, илмий-амалий семинарлар, танловларни ўтказишда сифатни ошириш масалаларига алоҳида урғу берилди.