Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Журналистга ким ғов бўла олади?

Журналистга ким ғов бўла олади?

Журналистика  дунёдаги хавфли касблар қаторидан ўрин эгаллаган. Энг кўп таҳдидлар ҳам шу соҳа вакилларига уюштирилар экан. Ҳақиқатни эшитиш барчага ҳам ёқавермайди-да. Шундай вазиятлларда журналист қандай йўл тутиши керак? Ўзи излаётган ҳақиқатдан чекиниши лозимми, ёки...

Тараққиёт стратегияси марказида ташкиллаштирилган семинар шу мавзуга бағишланди.

– Биз элликдан ортиқ мамлакатларнинг журналистик фаолияти, касб одоб-аҳлоқ нормалари ҳамда қонунлари билан танишиб чиқдик, - дейди ахборот коммуникация технологиялари Қўмитаси аъзоси Расул Кушербаев. – Амин бўлдикки, барчасининг асосини аниқлик ва холислик ташкил этади. Ҳар бир журналист ўз касбига сидқидилдан ёндошса ва ўз ҳуқуқларини яхши билса, унга ҳеч ким ғов бўлолмайди. Биз ҳозирги кунда Ўзбекистон журналистларининг одоб кодексини тузиш устида иш олиб бормоқдамиз.

Семинар давомида ОАВ соҳасида ўзини ўзи бошқаришнинг самарали усуллари бўйича Буюк Британия тажрибаси тақдим этилди. Соҳага оид қонунчилик базасини янада такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди.  

Ўтган йилнинг декабрь ойида ОАВ фаолиятини такомиллаштириш соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида ўзбек делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб қайтган эди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Джо Бэдсворт гапириб ўтди.

Шунингдек тадбир давомида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳалари www.parliament.gov.uz сайти орқали жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилгани хусусида сўз борди. Хусусан, муҳокамалар давомида қонун лойиҳасида журналистларга ҳамда журналистларнинг касб мажбурятларини бажаришда уларга қўйиладиган талабларни мувофиқлаштирувчи журналистларнинг касбий фаолияти этикаси қоидалари жамланмасини киритиш таклиф этилди. Шунингдек, агар ахборот манбаси аноним бўлишни истаса, бу журналистик сир бўлиб қолиши таклиф этилди. Эндиликда онлайн-ОАВни рўйхатдан ўтказишда босма нашрнинг тарқатилиш ҳажми ва ҳудуди кўрсатилиши шарт эмас. Бундан ташқари давлат ташкилотларига ОАВ сўровига бир ҳафта давомида жавоб қайтариш мажбурияти юкланмоқда.

 

Чарос ЁҚУБОВА, 
"XXI ASR" мухбири