Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Журналистга таҳдид тўғрисида депутат нима дейди?

Журналистга таҳдид тўғрисида депутат нима дейди?

     Самарқандлик журналист Каримберди Тўрамурод 14 март куни Каттақўрғон туманида магистрал йўлни тозалашга олиб чиқилган мактаб ўқувчиларидан бири 23 ёшли Диана Еникееванинг ўлими тафсилотларини ёритганидан сўнг турли босим ва таҳдидлар бўлаётганини маълум қилди.

       «Менинг ўзимдан қаҳрамон ё авлиё ясаш ниятим йўқ. Менга суиқасд қилишадиган даражада катта иш ҳам кўрсатганим йўқ. Аммо сиз, азиз ФБ дошлар, ҳамкасблар, бир нарсани билиб қўйишларингизни истайман: Диана фожеасини ёритганимдан сўнг турли таҳдидлар, ғаразли, ҳақоратли қўнғироқлар, турли идоралар томонидан босимлар, қўрқитиб қўйишлар, чўчитиб қўйишга интилишлар кўпайиб кетди», — деб ёзади журналист ўзининг Facebook`даги саҳифасида.

        “Газета.уз” да берилган журналист Каримберди Тўрамурод билан боғлиқ ушбу хабар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев:

 – Журналист ҳақиқатга мос бўлмаган ахборот тарқатганлиги учунгина жавоб бериши мумкин. Шу боисдан улар аччиқ бўлса ҳам доим ҳақиқатни ёритишга интилишади. Нуқтаи назар ва қарашларини ифодалаганлик учун унга нисбатан муносабатни ўзгартириш оқлаб бўлмас ҳолат. 
  Каримберди Тўрамурод ҳам айни вақтда журналист. Ва ишонаманки педагог ҳақида ҳақиқатни ёритганди, ҳолат бўйича фикр ва мулоҳаза эса ҳар кимнинг мустақил иши,- дея “Facebook”даги саҳифаси орқали ўзининг муносабатини билдирди.