Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Кадастр тўлови қанча?

Кадастр тўлови қанча? Ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари хусусида маълумот беринг?

Н. Бердиев, Яккабоғ тумани

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги  қарори билан тасдиқланган Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига мувофиқ, ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

* Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлган якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси – бепул;

* деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари (253 минг 412 сўм);

нотурар объектлари қуриш учун ажратилган ер участкаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари (253 минг 412 сўм);

* қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари (506 минг 825 сўм).