Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Калифорниялик эркак собиқ ишхонасига бостириб кириб, ўзини ишдан бўшатган директорни отиб ташлади

Калифорниялик эркак собиқ ишхонасига бостириб кириб, ўзини ишдан бўшатган директорни отиб ташлади

Калифорния штатида жойлашган Ford автосалонидаги ишидан айрилган эркак компания биносида отишма уюштирди, деб хабар беради Forum Daily.

Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида салоннинг икки нафар ходими ва отишма уюштирган эркак ҳалок бўлган.

Морган-Хилл полиция бошқармаси томонидан эълон қилинган баёнотда ёзилишича, автосалоннинг икки нафар ходими ўқотар қуролдан жиддий жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Жиноят содир этган шахс эса ўзини ўзи ўтиб ўлдирган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Салоннинг эҳтиёт қисмлар бўлимида ишловчи Даг Макглашаннинг айтишича, мерган компаниянинг собиқ ходими бўлган.

«Эҳтиёт қисмлар ва таъмирлаш бўлимининг директори мутахассисларимиздан бирини ишдан бўшатиб юборди. Тахминимча, у кўчага чиқиб, пистолет олиб келган ва бўлим директорининг офисига кириб, уни отиб ташлаган», — дейди Макглашан.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, эркак эҳтиёт қисмлар бўлимининг менеджерини ҳам ўлдирган.

Манба:daryo.uz