Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Карманада 100 тонна сиғимга эга музлаткич ва цех қуриш учун 2 миллиард сўм кредит берилди

Карманада 100 тонна сиғимга эга музлаткич ва цех қуриш учун 2 миллиард сўм кредит берилди

           Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга  ташрифи биз, навоийлик фермер ва тадбиркорларга, халқимизга кўтаринки руҳ бағишлади. Айниқса, Хатирчи туманида ўтказган йиғилишида қатнашиш мендек ёш фермер учун унутилмас воқеа бўлди.

          Бугунги давр ҳар бир фермердан ишбилармон, тадбиркор бўлишни талаб этмоқда. Унинг ишбилармонлиги шундаки, етиштираётган маҳсулотини хом-ашё эмас, қайта ишлаб тайёр маҳсулот сифатида истеъмолчига етказиб бериши зарур.

          Ўзим яшайдиган Кармана туманидаги “Шибзон” маҳалласида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан биргаликда мева-сабзавотларни қуритиш цехи ва 100 тонна сиғимга эга музлаткич қуриш лойиҳасини ишлаб чиққанмиз. Лойиҳани ишга туширишда маблағ масаласида бироз қийналиб тургандик. Йиғилишда сўз олиб, Президентимиздан фаолиятимизни янада кенгайтириш учун зарур бўлган кредит маблағи таъминотида муаммоларни ҳал этиш бўйича ёрдам сўрадим. Президентимиз бу лойиҳани қўллаб-қувватлади. Кармана тумани “Агробанк”идан 2 миллиард сўм миқдорида кредит олиш тўғрисида шартнома имзоладик. Тез кунларда цех ва музлаткични ишга тушириб, 15 та янги иш ўрни яратамиз.

            Шу ўринда таъкидлаш керакки, Президентимиз доимо тадбиркорларни, хусусан, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб келаётганлигига Навоийга қилган ташрифида яна бир бор амин бўлдим. Чунки, менга ўхшаган ўнлаб ёш тадбиркорлар билан дилдан суҳбатлашди. Уларни қийнаб келаётган муаммолар жойида ҳал этилди. Ишонч ҳар биримизга катта масъулият юклади.

Наргиза МАМАНОВА,

“Обод турмуш келажаги” кўп тармоқли

фермер хўжалиги раҳбари,

Халқ депутатлари Кармана туман

 Кенгашидаги O`zLiDeP
депутатлик гуруҳи аъзоси