Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Каттақўрғон пахта тозалаш”АЖда содир бўлган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди

“Каттақўрғон пахта тозалаш”АЖда содир бўлган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди

             Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида Зомин кўчасида жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖда портлаш содир бўлди.

        Портлаш корхонанинг пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган печнинг қувурларидан табиий газ сизиб чиқиши оқибатида содир бўлган. Натижада бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган, дея маълумот беради бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

       Хабарда айтилишича, фожиа оқибатида “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖ ишчилари А. Хўджаев ва А. Арзиқуловлар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.