Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Кегайли тумани “Ватанпарвар” ташкилотида БПТ ташкил этилди

Кегайли тумани “Ватанпарвар” ташкилотида БПТ ташкил этилди

O‘zLiDeP Кегайли туман Кенгаши томонидан тумандаги “Ватанпарвар” ташкилотида “Ҳар бир ойила тадбиркор” мавзусида ушрашув ўтказилди. Унда ташкилот ходимлари, депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари иштирок этишди.

“Ҳар бир ойила тадбиркор” дастурини амалга ошириш бўйича O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари, Кегайли тумани “Кегайли турмысы” газетаси муҳаррири, туман Кенгаш депутати “Калбийке елти” фермер хўжалиги раҳбари Е.Мухамбетов йиғилганларга маълумот бердилар.

Шунингдек, Кегайли туман “Нуроний” жамғармаси раҳбари партия фаоли Б.Саманов Президентимиз томонидан тадбиркорлик соҳасини кенг ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофилича тушунчалар берди. Учрашувда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши бошлиғи М.Мамбетниязов давлатимизда ёшларга берилаётган эътибор ва партия билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот билан ўртоқлашдилар.

Тадбир давомида иштирокчиларга O‘zLiDePнинг мақсад ва вазифаси ҳақида атрофлича маълумот берилди. Учрашув сўнггида Кегайли тумани «Ватанпарвар» ташкилоти бошлиғи Ш.Жиемуратов сўзга чиқиб партия фаолларига ўз миннатдорлигини билдирди. O‘zLiDeP партия бошланғич ташкилотини очиш бўйича таклиф иштирокчилар томонидан мақулланиб, ташкилотда 12 фуқаро партия аъзолигига қабул қилинди ва бошланғич партия ташкилоти тузилди.

 

Байрамбай ИСКЕНДЕРОВ,

O‘zLiDeP Кегайли туман

Кенгаши аппарат раҳбари