Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Кемерово фожеасидан сўнг Тошкентдаги савдо марказларида ёнғин профилактикаси ўтказилади

Кемерово фожеасидан сўнг Тошкентдаги савдо марказларида ёнғин профилактикаси ўтказилади

           Тошкент шаҳар ҳокимиятида доимий фаолият юритувчи Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзэнергоназорат" ходимларидан иборат комиссия, барча савдо марказлари ушбу мавзуда таклифлар тайёрламоқда, дея маълум қилмоқда "Suputnik".   
            "Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси одам гавжум жойларда хавфсизликни таъминлаш бўйича доимий фаолият олиб бормоқда. Бир неча кун олдин Кемеровода даҳшатли фожеа юз берди. Шу сабабли мутахассисларимиз савдо марказлари ва шунга ўхшаш объектларини қўшимча ёнғин-профилактика текширувидан ўтказишни режалаштиришган. Биз яна бир бор уларнинг хавфсизлигига амин бўлмоқчимиз. Бу ерда ҳамма нарса муҳим", — деди Тошкент ИИББ Ахборот-мультимедиа маркази раҳбарининг ўринбосари Ирина Сайфутдинова.
           Унинг айтишига қараганда, мутахассислар ёнғин сигнализацияси ишлаши, хабар тарқатиш тизими, тутун йўқотиш тизими ва фавқулодда ҳолатларда бинони тезкор тарк этиш йўлларига ҳамда уларда кўрсатгичлар бўлишига алоҳида эътибор беришади. 

          Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Кемерово шаҳридаги савдо марказида содир бўлган ёнғинда 64 киши қурбон бўлган. Уларнинг орасида болалар кўп. Дастлабки хулосаларга кўра, қурбонлар сони бунчалик  кўп бўлишига эвакуация йўлларининг ёпиқлиги ва савдо маркази ходимларининг нотўғри ҳатти-ҳаракатлари сабаб бўлган.