Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида битирув тантанаси бўлиб ўтди

Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида битирув тантанаси бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Самарқанд шаҳридаги Қуролли Кучлар  Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари  генерал-майор Азизбек Икрамов, Самарқанд вилояти хокими ўринбосари Рустам Комилов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, фаол ёшлар ҳамда марказ шахсий таркиби иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, юртимизда кичик мутахассисларни тайёрлашнинг замон талабларга жавоб берадиган самарали тизими яратилганлиги, натижада эса юксак назарий ва амалий билимга эга бўлган ҳарбий хизматчилар ўз билими, малакаси ва маҳорати билан Қуролли Кучларимиз сафларидан муносиб ўрин эгаллаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, битирувчиларга тантанали равишда сертификат ва кўкрак нишонлари топширилди.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти