Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Киев марказида норозилик намойишлари бошланди. Украина собиқ президенти Пётр Порошенко уни қўллаб-қувватламоқда

Киев марказида норозилик намойишлари бошланди. Украина собиқ президенти Пётр Порошенко уни қўллаб-қувватламоқда

Киевда Олий Рада депутатлигига ўз номзодини қўйган собиқ президент Виктор Янукович администрация бошлиғи Андрей Клюев ҳамда блогер Анатолий Шария сабаб норозилик намойишлари бошланди, деб хабар қилади «Прямой» телеканали,деб хабар бермоқда daryo.uz.

Телеканал маълумотларига кўра, одамлар президент Владимир Зеленский ўз офисини кўчиришни режалаштираётган «Европа майдони»да жойлашган «Украина уйи» биноси ва «Мустақиллик» майдонида йиғилган.

Украина собиқ президенти Пётр Порошенко норозилик акциясини қўллаб-қувватлаб, Telegram’даги каналига «Бизнинг жамоа соат 20:00 да Майдондаги акцияга келиб қўшилди», деб ёзган.

Аввалроқ, украиналик фаоллар сўнгги беш йилдан буён мамлакатда яшамасдан туриб ўз номзодини депутатликка қўйган Анатолий Шария ва Андрей Клюев сабаб ғазабга миниб, норозилик намойиши ўтказишларини маълум қилганди. Уларнинг Рада сайловларида иштирок этиши 2 июль куни маълум бўлган.