Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Кимлар ер солиғи тўлашдан озод қилинган?

Кимлар ер солиғи тўлашдан озод қилинган?

Ер солиғидан қуйидагилар озод қилинадилар:

►  “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар.

Мазкур имтиёз “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилгани тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони ва Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенг­лаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади;

I ва II гуруҳ ногиронлари. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади;

боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган беш нафар ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар, солиқ қонунчилиги бўйича, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар саналади. Мазкур имтиёз Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан, вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган фуқаролар). Мазкур имтиёз тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси, ногироннинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, шунингдек, ваколатли органлар томонидан берилган ва имтиёзлар учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида берилади;

энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар-жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга. Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома мазкур имтиёз учун асос бўлади.

Фурқат ТОЖИЕВ,
Адлия вазирлиги
бошқарма бошлиғи
ўринбосари