Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Киви табиий витаминлар йиғиндиси

Киви табиий витаминлар йиғиндиси

Давоми…

Ўзбекистонда киви экиш бўйича илк тажрибалар

Тропик мамлакатлар меваси бўлган киви фақатгина иссиқ минтақаларда ўсади ва алоҳида эътиборни талаб қилади. Шунга қарамасдан ўзбек боғбонлари ҳам киви етиштиришни йўлга қўйишди.

Андижон кивиси

Андижоннинг Ширмонбулоқ қишлоғида боғбон Ҳабибулло Сулаймонов томонидан киви мевасини етиштириш борасидаги тажрибалари миллий телерадиокомпаниянинг “Менинг боғим” кўрсатуви орқали ва интернет ҳамда бошма оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилинган.

Олинган хабарларга кўра, илк бор уч туп киви кўчатини Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги Ширмонбулоқ қишлоғида яшовчи Ҳабибулло Сулаймоновнинг отаси 1999 йилда Хитойдан олиб келиб эккан. Дастлаб кўчатлар уч йил иссиқхонада парваришланиб, маҳаллий шароитга мослаштирилиб кейин усти очиб ташланган. Ҳабибулло Сулаймоновнинг айтишича, 7 йилдан кейин кўчатлар мевага кира бошлаган. Киви токка ўхшаб ўсгани боис, йилдан-йилга секин-аста мева ҳосилини орттириб боради. Берилган маълумотларга қараганда, 2014 йилда 60 килограмм ҳосил олинган бўлса, кивининг бўйи сўриток бўйлаб 15-20 метргача етганда 80 килограмм мева берган. Киви ўсимлигининг ўсиши ва ривожига қараб, Ҳабибулло Сулаймонов таъкидича, кивининг ҳар бир тупи 100 килограммдан орттириб мева бериши мумкин экан.

Бугунги кунда интернет хабарларида 1 йиллик киви кўчатлари – 25000 сўм, 2 йиллик кўчат – 50000 сўм, 3 йиллик кўчат – 80000 сўмдан сотилиши бўйича хабарлар бор.

Қўқон кивиси    

Баҳодир Эргашевнинг берган маълумотларига кўра, қўқонлик Шуҳратжон Умаровнинг Хитойдан олиб келиб парваришлаган киви кўчатлари вояга етиб ўзининг дастлабки меваларини бера бошлаган. Баҳодир Эргашев буни фахр билан “Қўқон киви”си деб атади.

“Дарё” сайтида хабар берилишича, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги Тошкентлигузар маҳалласида киви кўчатлари ва мевалари етиштириш йўлга қўйилган.

Хулоса 

Бир ўзимиз гувоҳи бўлган юқорида қайд этилган мисоллардан кўриниб турибдики, субтропик ўсимлик ҳисобланган кивини Ўзбекистон шароитида ҳам бемалол ўстириб, кўпайтирса бўлар экан.   


Манба: Фермер ва томорқачи газетаси