Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Коллеж ўқитувчилари маошини ўз вақтида оладиган бўлди

Коллеж ўқитувчилари  маошини ўз вақтида оладиган бўлди

         O`zLiDeP Самарқанд  вилоят Кенгаши томонидан Ургут туманида ўтказилган сайёр қабул ҳам кўпчиликнинг муаммолари жойида ҳал этилишига сабаб бўлди. Жумладан, “Кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган шундай учрашувда Ургут агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Шокир Тиллаев ойлик иш ҳақи ўз вақтида берилмаётганидан сўз очди. Ушбу таълим муассасаси директори нафақат
Шокир Тиллаев, балки бутун жамоани қийнаётган бу масалани бир неча кун ичида ҳал қилишга ваъда берди.

        Гувоҳи бўлганимиздек, сайёр қабулларда йўлланаётган биргина мурожаат ортида юзлаб одамларнинг ташвиши, ҳатто ҳаёти яширингандир.