Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Колумб янги дунёни кашф қилди... Ундан кейин Америка нима учун номланмаган?

Колумб янги дунёни кашф қилди... Ундан кейин Америка нима учун номланмаган?

1492 йили Христофор Колумб мовий океанни жуда яхши сузиб ўтди, шундай экан нима учун ундан кейин Янги Дунё номланмади?

–        Колумб репутацияси вақтида Европаликлар янги топилган материкни шу вақтда омадли ошкора ҳужум олиб борган Италиялик тадқиқотчи Америго Веспуччи билан боғлашган, – дейди Оҳиодаги Кент давлат университети тарих фанлари профессори Мат Кревфорд.

Кревфорд айтадики, Колумб вафот кунигача янги жойларни кашф қилишни тўхтатмаган. Агар бутун бошли Янги Дунёни кўрсатишда  Колумб биринчи тадқиқотчи бўлмаганда, Веспуччи уларнинг яна бири бўларди. Колумб 1451 йилда Италиянинг Геноа шаҳрида туғилади, 1476 йилда Португалияга кўчиб кетиб харита ясаш бизнесини бошлайди. Бу давр Тадқиқотлар Даври деб номланарди. Португалия бу борада илғор бўлиб, аллақачон Мадеира ороли, Атлантика океанидаги Азорес ва Африканинг ғарбий қирғоғи кашф қилинганди. Шунга қарамай, Европанинг асл мақсади Ҳиндистонга эришиш эди. Оттоман Эмпайр Европаликларга Константинапол орқали киришни, шунингдек, Қизил Денгиз ва Шимолий Африкани кесиб ўтиш йўлини   тўсиб қўйганди. Колумб озроқ ҳаракат қилишни хоҳлади ва Осиёга ғарбий округ орқали етиб боришни режалаштирди. Колумбнинг ғоясига Португалия қарши чиқди, сабаби  у ҳали  яхши алоқа ўрнатмаган эди, яна улар Колумбни Европа ва Ҳиндистон орасидаги масофани тўғри чамалай олмаяпди деб ўйлашди. Шундан сўнг у режасини Испанияга олиб боради. Испанлар Колумбнинг ғоясини қандай қарши олишлари номаълум эди. Агар у Ҳиндистонга етиш йўналишини топса, нима учун унга розилик беришлари кераклигини тушунтирмоқчи бўлди. – У кўп нарсани олиб келишга ваъда берган: савдо-сотиқнинг етарли даражадаги улкан улуши ва Осиё билан кўпроқ ташқи алоқадан келадиган бойликни, – дейди Кревфорд. – У  “Уммон денгизининг адмирали” ва “Ҳиндистон вакили” номини ваъда қилган.

Кейинги тарихда нима юз берди?

Колумб Гуанаҳанининг Баҳаман оролига сузиб кирди. Колумб қилган 4 денгиз саёҳати давомида Янги дунёни кашф қилди. У худди Куба оролидек Ҳиспаниола, Америка жануби ва марказий қирғоғига қадам қўйди. Лекин Колумб қатъий тарзда Осиёни топганини такроради, балки унинг бойликни ва Испанияга ваъда қилган номни сақлаб қолиши кераклиги буни таъминлагандир, дейди Кревфорд. Колумбнинг тутган бир қанча позициялари замондошларига уни ишончли эмасдек кўрсатди. Шу пайтда Португалиялик тадқиқотчи Васко да Гама Португалиядан Ҳиндистонга саёҳат қилди ва 1494 йилдан 1499 йилгача жанубий Африка бурни бўйлаб сузиб, қайтиб келади, мақсад Ҳиндистонга боришда пойгада Испаниядан устун келиш эди.

— Испания ҳокимияти Колумбнинг Осиёга боришдаги омадсизлиги ва такрорланган репутацияни ташкиллаштиргани сабаб бахтсиз кўринишда эди. Яна бир сабаби улар Колумбни ҳибсга олиш учун Кариббенга агент жўнатиб уни Испанияга олиб келгани, – дейди Кревфорд.

Хатлар

1493 йилда Колумб ёрдамчиларидан бири, Луис де Сантангелга кашфиёти ҳақида хат ёзади. Бу хат кейинроқ қайта босмадан чиқарилади ва кўплаб одамлар томонидан ўқилади. Лекин Италян Веспуччи хатлари кўпроқ машҳур эди. Веспуччи Португал байроғи остидан сузиб ўтган, унинг янги дунёга илк сафари 1499 йили бўлган. Айтиб ўтилганидек, Веспуччи бу ҳудуд Осиё эмаслигини, лекин янги материклигини тан олган.

Нима бўлишидан қатъи назар, Веспуччининг Европадаги энг зўр тижоратчи ҳомийси Лорензо де Медикига  берган хати шу маънони англатган. – Колумбнинг хатларига қараганда Веспуччининг хати мулоҳазаларсиз бўлмаган, одамлар Янги Дунё ҳақида ўрганганлар, – дейди Кревфорд. – Унинг хатларида ўша жойда яшовчиларнинг урф-одатлари ва ўзининг янги илмий кузатувлари бор, – деб ёзади 2016 йилда Вашингтон университети тарих фанлари профессори Кристина Жонсон.

Бу хат машҳур харита ясовчига таъсир кўрсатади. 1507 йилда Герман картографери Мартин Волдсемулер Америка деб номланган фойдаланиш учун илк харитани яратади. Шунга қарамай, бу ном Бразилиянинг устида муаллақ турди.  “Волдсемулер аслида бу ерга Америка деб ном бермайди” деб эслатиб ўтади Кревфорд.

Нима учун ҳудуд Америго деб эмас Америка деб номланган. Памфлетда шундай тадқиқ қилинадики, Волдсемулер харита учун шундай қайд ёзади: Сабаби Европа ҳам Осиё ҳам номларини аёллардан қабул қилиб олган, мен сабаб кўрмаяпман, Америго қисмини кимдир одилона обьект билан чақириши керак, ҳудуд Америгоми ёки Америка, Америго бу кашфиётчи, буюк қобилият кишиси.

–Дарвоқе, Португаллар аллақачон “Илҳа де Вера Круз” ёки “Тру Кроснинг ороли”ни Бразилия деб номлаганди, бироқ ўша пайт  Волдсемулер буни билмагандир, – дейди Кревфорд.

Кейинчалик 1513-1516 йиллардаги хариталарда  Волдсемулер Америка номидан фойдаланишни тўхтатди ва “Терра Инкогнита” ва “Терра Нова” каби номлардан фойдаланди. Чунки у кейин Янги дунёни Веспуччи эмас Колумбус кашф қилганини билган. Бироқ энди кеч эди, бошқа харита ясовчилар алақачон олдинги нусхани кўчириб, бу номни олисларга тарқатиб бўлганди. Америка номи 1500-йилларда мустаҳкам томир отиб кетганди.

Тўғри, янги жойни номлаш рамзий муносабати Европаликларга бу ҳудудни бази пайтларда бошқара олмасликни берган.

–   Хариталарни ясашдаги ташаббус ва Европаликларнинг жойлар номлари ва уларни ёрлиқларини тайинлаши, бу ҳудудларга эгалик қилиш учун қурби етган қисмларни номлаш воқеалари Европаликларда бўлмаган, – дейди  Кревфорд. – Бу мустамакага айантириш ғояси бўларди – бу ерлар бизники, бу жойларга биз ўз номимизни берганмиз.

Катта ёзувчи Лаура  Геггел мақоласини

Дилдора ТЎЙЧИЕВА

 таржима қилди.

www.livesciense.com