Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Кореялик инвесторлар Зарбдорда 100 миллион долларлик инвестиция киритишни режалаштирмоқда

Кореялик инвесторлар Зарбдорда 100 миллион долларлик инвестиция киритишни режалаштирмоқда

            Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасида табора мустаҳкамланиб бораётган иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш доирасида Кореянинг “Мансунг” ва ”Геёнг” корхоналари келажакда Жиззах вилоятида қўшма корхона очишни режалаштиришаётгани фикримиз далили.

             Яқинда  Зарбдор туман ҳокимлиги биносида, тадбиркор Караматулло Турғунбоев ташаббуси билан юртимизга ташриф буюрган Жанубий Кореялик ишбилармон ҳамкорлар билан бизнес форум ташкиллаштирилди. Мазкур анжуманда туман ҳокимлигининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Анвар Кучканов, туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Бекзод Абдуазимов  ва кўплаб тадбиркорлар иштирок этишди.

            Форум давомида Ўзбекистон ва Корея Республикаласи ўртасида савдо-иқтисодий  ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бораётгани,  Президентимизнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Жанубий Кореяга давлат ташрифидан сўнг бу алоқалар янги сифат босқичига кўтарилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Кореялик ишбилармонларнинг юртимизга мазкур ташрифи ҳам давлат раҳбарлари томонидан эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги амалий ҳаракатларнинг бир кўрини деб баҳолаш мумкин.

           Меҳмонлар Зарбдор туманининг иқтисодиёти, ишлаб чиқариш ва инвестициявий имкониятлари, хорижий инвесторларга яратилган қулайликлар билан танишиш, маҳаллий тадбиркорларнинг ўз фаолият йўналишлари ва уни кенгайтириш юзасидан олиб бориётган ишлари ҳақида маълумот олиш имконига эга бўлдилар.

               -Президент Шавкат Мирзиёев Кореяга ташрифи чоғида Ўзбекистонда хорижлик ишбилармонлар учун яратилган имконият ва қулайликлар ҳақида тўхталиб, инвестиция киритиш шартларига алоҳида тўхталган эди, – дейди кореялик тадбиркор Парк Жеонг Хун. – Юртингизга сафаримиз давомида бунга ишонч тўлиқ ҳосил қилмоқдамиз. Зарбдорга келишимиздан аввал Самарқанд ва Фарғона вилоятларида бўлдик. Тадбиркорлар билан суҳбатлашдик. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари билан яқиндан танишиб, айниқса, туризм бўйича жуда катта имкониятлар яратилаётганлигига амин бўлдик. Зарбдорга ташрифимиз чоғида  туманда бешинчи авлод иссиқхона қуришда ишлатиладиган қурилиш буюмлари, юк кўтарувчи кранлар учун тросс, енгил машина учун кабел ва қурилиш саноатида ишлатиладиган барча симлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини йўлга қўйиш имкониятларини ўрганишдирУшбу йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдик ва келажакда 100 миллион долларлик инвестиция киритиш истиқболлари устида иш олиб бормоқдамиз”.

            Ўз мухбиримиз