Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Купер мағлубият, Шомуродовнинг алмаштирилиши, Рашидовнинг ўйинда қатнашмагани ва Бикмаев борасида гапирди

Купер мағлубият, Шомуродовнинг алмаштирилиши, Рашидовнинг ўйинда қатнашмагани ва Бикмаев борасида гапирди

Австралия – Ўзбекистон учрашувидан сўнг Эктор Купер қуйидаги фикрларни билдириб ўтди, деб ёзилади “obyektiv.uz” сайти тарқатган хабарда.

– Ҳозир сўз топиш қийин. Мен жамоам билан фахрланаман. Улар майдонда бор кучларини бериб ҳаракат қилишди. Биз яхши ўйнадик. Фақат қўшимча таймларнинг биринчисида бир оз сустлашиб қолдик. Австралия ҳам жуда яхши ўйин намойиш қилди. Пенальтилар серияси лотореяга ўхшайди. Омад кулиб боққан жамоа ғалаба қозонади. Бу футбол. Олдинга интилишда давом этамиз.

Элдор жуда чарчаб қолганди. У кўп меҳнат қилди. Шу сабабли уни Марат Бикмаевга ўзгартиришга қарор қилдик. Терма жамоадаги барча футболчилар асосий таркибда майдонга тушишга лойиқ. Марат Бикмаев терма жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири. Сардор Рашидовга келадиган бўлсак, у мазкур мусобақага келиш учун кўп меҳнат қилди. Осиё Кубогига олиб келинган барча футболчилар бу ерга келишга лойиқ эди.

Эндиликда кейинги муҳим мусобақаларга янада жиддий тайёргарлик кўрамиз. Олдимизда Жаҳон чемпионати саралаши кутиб турибди. Биз ҳозир оптимистик руҳдамиз. Австралия каби Осиё грандлари билан тенгма-тенг ўнай олишимизни кўрсатдик. Энди хатоларни таҳлил қилиб, ўйинимизни янада кучайтириш учун иш олиб борамиз.

Биз кучли жамоа тузишга ҳаракат қиляпмиз. Афсуки, Осиё кубогида иштирокимизни якунлашга мажбур бўлдик. Бу Осиё мусобақасида кучли терма жамоаларга қарши ўйнадик. Япония, Австралия каби. Улар билан муносиб курашдик. Энди кайфиятни туширмай, олдинга интилишда давом этамиз.

Биз мусобақадаги барча ўйинларимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Камчилик ва хатоларимиз устида ишлаймиз. Осиё Кубогига қисқа муддат ичида тайёргарлик кўрдик. Шунга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш қила олдик. Футболчилар намойиш қилган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Аммо биз ишлашда давом этамиз.Ўйинимизни янада кучайтирамиз, – деди Купер.