Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

КУРАШЧИЛАРИМИЗ 21 ТА МЕДАЛ СОҲИБИ

КУРАШЧИЛАРИМИЗ 21 ТА МЕДАЛ СОҲИБИ Туркиянинг Истанбул шаҳрида дунёнинг 50 давлатидан келган полвонлар кураш бўйича ўтказилган XI жаҳон чемпионатида 15 вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга чиқишди.
Ҳал қилувчи баҳсларда мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари 10 олтин, 6 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритди.
78 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Кумуш Йўлдошева финал беллшувида россиялик Александра Власовани мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Энг қувончлиси, курашчи аёлларимиздан Дилдор Шерматова, Моҳинур Мўминова, Гулнор Сулаймонова, Раҳима Йўлдошева ҳамда эркаклар ўртасида Камолиддин Расулов, Шуҳратжон Арслонов, Муҳсин Ҳисомиддинов, Шаҳрам Аҳадов ва Давлат Абраев биринчи ўринни эгаллади.
Илҳом Жўраев, Муҳриддин Қурбонов, Малоҳат Рўзиева, Ойсулув Абдумажидова, Омонгул Алланазарова, Моҳинур Пирназарова кумуш медалга сазовор бўлди.
Гулмира Исматова, Гавҳар Худойқулова, Мафтуна Эсонова, Рината Илматова, Бегам Бойимова эса XI жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.
Йил сайин дунё миқёсида нуфузи янада ортиб бораётган спортнинг бу турига қизиқиш қитъалараро кучаймоқда. Шунингдек, Истанбулда жаҳон чемпионати доирасида Кураш халқаро ассоциациясининг XVII Конгресси ҳам бўлиб ўтди. Унда Африка, Осиё ва Океания, Европа ва Америка қитъалари кураш конфедерациялари раҳбарлари курашни янада оммалаштириш билан боғлиқ ислоҳотлар, мусобақаларни юқори савияда ўтказиш хусусида ҳисобот берди. Франция, Индонезия, Бангладеш, Малайзия ва Шри Ланка кураш федерациялари Кураш халқаро ассоциациясига аъзоликка қабул қилинди.