Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Маиший техника кафолат муддати мобайнида ишдан чиқса, истеъмолчи қандай ҳуқуқларга эга?

Маиший техника кафолат муддати мобайнида ишдан чиқса, истеъмолчи қандай ҳуқуқларга эга?

              Саволга Президентнинг виртуал қабулхонасида қуйидагича жавоб берилади:

           – Кафолат муддати давомида ишлаб чиқарувчи (ижрочи), агар товарни ишлатиш (хизматдан фойдаланиш) қоидаларига риоя этилган бўлса, товарнинг (хизматнинг) сифатига нисбатан норматив ҳужжатларда назарда тутилган талаблар бажарилишини кафолатлайди ва таъминлайди.

             Нуқсонли товар сотилган истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:

– товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

– товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

– товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

– харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

– шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

               Бунда, истеъмолчининг талаблари у касса ёки товар чекини, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса, тегишлича расмийлаштирилган техник паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни тақдим этган тақдирда кўриб чиқилади.