Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Малака оширса бўладими?

Малака оширса бўладими?

Савол: Тошкент юридик коллежини битирганман. Мазкур йўналишдаги 6 ойлик малака ошириш курсида ўқиб, олий маълумотлидек ишласа бўлади, деб эшитдим, шу тўғрими?

Агар тўғри бўлса тартибини айтсангиз?

К. Файзуллаев,
Андижон вилояти

Жавоб: Нотўғри. Бундай малака ошириш курси мавжуд эмас. Ҳозирги кунда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ташкил этилган бўлиб, унда тегишли йўналишлар бўйича фақатгина олий маълумотга эга мутахассисларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курслари мавжуд.

Мазкур курсларда ўқиш тўлов-­контракт асосида олти ой давом этади.

Уни тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.