Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Манас қишлоғидаги гаплар чўпчак эмас

Манас қишлоғидаги гаплар чўпчак эмас

               Бугун ижтимоий тармоқларнинг жамоатчилик фикрига таъсири ошиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу мақолани ёзишга ҳам, айнан шундай сарлавҳа қўйишга ҳам яқинда O‘zLiDePнинг “Facebook ”даги саҳифасида бир муҳим мавзуда берилган маълумот юзасидан билдирилган изоҳлар сабаб бўлди. Партиямиз Жиззах вилоят Кенгаши ҳамдаЁшлар қанотифаолларининг Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Манас қишлоғида амалга оширилаётган ободончилик ишларида фаол қатнашаётгани, аниқроғи, Боғистон кўчасини тўлиқ оталиққа олиб, ҳар бир хонадонда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари юзасидан материал жойлаштирилган эди. Мақсад: аввало, очиқлик-ошкоралик шароитида яшаяпмиз: демак, партиянинг қандай ишлар билан бандлигини айрим ҳаётий мисолларда ўқувчиларимизга кўрсатиш, қолаверса, кенг жамоатчиликни тилга олинган қишлоқдаги катта ўзгаришларга жалб этиш эди.

          O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Манасдаги Баҳористон кўчасида ободонлаштириш ишларини ўз зиммасига олган. Бугунгача партиядош­ларимиз кўчадаги барча хонадонларга кириб чиқиб, мавжуд вазиятни яхшилаб ўрганишди. Партия фаоллари томонидан кўчани обод қилиш, кўчатлар экиш, хонадонларнинг ташқи деворларини пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу кўчада истиқомат қилаётган А. Қулжонов ва Ф. Маҳмудов хонадонларига ҳомийлик асосида халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Фарҳод Одилов томонидан иссиқхоналар қуриб берилди. Бир қатор хонадонлар тадбиркорларимиз кўмагида ҳомийлик асосида таъмирдан чиқарилди, талай хонадонларга қурилиш материаллари тақдим этилди. Кўплаб оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бошқа масалалар бўйича ҳам кўмак бериш учун мутахассислар таклиф қилинди. Масалан, бўш ётган томорқасидан фойдаланиш имкони бўлганларга тажрибали томорқачилар, фермерлар ҳар хил сабзавот ва полиз экинларини экишда кўмаклашдилар. Шунингдек, партия фаоллари ҳамда “Ёшлар қаноти” аъзолари Манасда яшаётган уюшмаган ёшларни жалб қилган ҳолда ҳовлиларда ободонлаштириш ишларини олиб борди. Қайд этиш зарурки, партия ҳиссаси фақат шулардан иборат эмас. O‘zLiDeP қишлоқ ҳаётини фаровонлаштиришга хизмат қиладиган яна талай ишларни ўз зиммасига олди.  

            Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлар олишда ёрдам бериляпти. 17 миллион сўмгача бўлган миқдорда кредит 7 фоизлик устама билан 3 йил муддатга ажратилмоқдаки, уни олиш учун  “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг тавсияси ҳамда учинчи шахснинг кафолати бўлса етарли. Баҳористон кўчасида ўз ишини бошламоқчи бўлганлар ҳам, албатта, бу кредитларга катта қизиқиш билдирмоқда.

                                                                                                                                                     Элбек ШОЙИМҚУЛОВ,

“XXI asr” мухбири