Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Марафонда 400 дан зиёд иштирокчи қатнашди

Марафонда 400 дан зиёд иштирокчи қатнашди

Бекобод шаҳрининг “Сирдарё” кўчасида “Буюк ўтмишдан – буюк келажак сари” шиори остида югуриш марафони  ўтказилди. Унда тўрт юз нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур марафон O‘zLiDeP ташкил этилганининг 15 йиллиги доирасида бўлиб ўтди. Очилиш маросимида партия Тошкент вилояти Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Тўлқин Файзиев, “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Т. Азаматов ҳамда Бекобод шаҳар ҳокими З. Файзуллаевлар иштирок этди.

Марафонда қатнашчилар уч ёш тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, хотин-қизлар ҳам алоҳида ёш тоифалари бўйича беллашдилар.

Тадбир якунида “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш цехида O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти касаба уюшмалари қўмитаси томонидан совриндорларга махсус эсдалик совғалари топширилди.

Солижон ЗОИРОВ,
“XXI asr” мухбири