Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Марказий банк: Асосий истеъмол маҳсулотларининг нархлари пасайишни бошлади

Марказий банк: Асосий истеъмол маҳсулотларининг нархлари пасайишни бошлади

Ўзбекистонда асосий истеъмол товарларининг ўрта даражадаги нархи март ойида 0,4 фоизга камайди. Шу ўринда январь ва февраль ойларида бу кўрсаткич 0,6 фоиз ва 0,7 фоиз бўлган. Булар Марказий банкнинг 2018 йил пул-кредит сиёсати ҳақидаги ҳисоботида қайд этилган, деб хабар беради Sputnik.

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ва Марказий банк кузатувлари натижаларига кўра, республикада 4 ой ичида инфляция даражаси секинлашган ва барқарорлашган.

«Истеъмол нархлар индекси услуби бўйича инфляция даражаси январь (2,7 фоиз) билан солиштирилганда февраль ва март ойларида 1,1 фоизга секинлашди ва прогноз кўрсаткичлар доирасида», — дейилган ҳисоботда.

Марказий банк кузатуви асосий истеъмол товарлар гуруҳи бўйича март ойида 0,4 фоизга (январь ва февралда 0,6 фоиз ва 0,7 фоиз) камайганлигини кўрсатди.

Жорий йил биринчи чорагида иқтисодиётнинг истеъмол секторида нархлар даражаси пасайиши ва барқарорлашувининг асосий омиллари: иқтисодиётда қатъий пул-кредит шартларининг сақланиб қолиши, январь март ойларида валюта курсини 0,5 фоизда бўлиши, давлат бюджети бажарилиши, ички бозорда рақобат муҳитини яхшилаш, импорт товарларининг ҳажмини ошириш, мева-сабзавотлар импорт ҳажми кўпайиши ҳисобига амалга оширилди.