Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини 16 фоизгача оширади

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини 16 фоизгача оширади

25 сентябрдан Марказий банк қайта молиялаш ставкаси 14 фоиздан 16 фоизгача ошади.

"Turon24" ахборот агентлигининг маълум қилишича, 22 сентябрда бўлиб ўтган Марказий банк бошқарув кенгашида қайта молиялаш ставкасини 16 фоизгача ошириш ҳақида айтилади. Бунга сабаб – валюта курси ва бошқа ташқи омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтириш.

"Қайта молиялаш ставкаси 2017 йилда 9 фоиздан 14 фоизга оширилган эди. Ставканинг бир ярим баравардан кўпроқ ошиши кучайиб кетаётган инфляцияни пасайтириш мақсадида амалга оширилган эди.

Лекин охирги бир йил ичида базавий инфляциянинг ошиши кузатилди. Ўтган йили июнь ойида базавий инфляция кўрсатгичи 10-12 фоиз атрофида бўлган бўлса, 2018 йил ярмига келиб у 18,4 фоизни ташкил этди" – дейилади хабарда.

Кредит фоиз ставкалари ҳам ошишда давом этмоқда.

Маълумот учун айтиш керак, ҳозирда банкларда кредит фоиз ставкаси ўртача 20,3 фоизди ташкил этмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида бу кўрсатгич 19,6 фоизгача тушган эди. Бу фоиз ставкалари имтиёзли кредитлар фоиз ставкаларини ўз ичига олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк имтиёзли кредитларнинг кўпайиши мамлакатда пул-кредит сиёсатининг самарадорлигига салбий таъсир қилиши ва инфляция ошишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида айтган эди.