Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

МАРТ ОЙИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ?

МАРТ ОЙИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги тегишли фармонига кўра 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилган эди. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз телеграмм каналида юртдошларимиз учун март ойидаги дам олиш кунларини қуйидагича маълум қилган:

5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар март ойида 13 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса мартда 8 кун дам олишади. Масалан, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг жума кунига тўғри келганлиги сабабли, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Наврўз байрами муносабати билан ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (4 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);

22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);

23 март – шанба;

24 март – якшанба.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);

22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);

24 март – якшанба.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 23 март (шанба) куни ишга чиқишлари лозим.

Interpress.uz сайтидан фойдаланилди.