Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

МДҲ мамлакатларининг зиёлилари Москвадаги форумда йиғилади

МДҲ мамлакатларининг зиёлилари Москвадаги форумда йиғилади

2017 йилнинг 11—12 декабрь кунлари Москвада МДҲга аъзо давлатлар ижодий ва илмий интеллигенциялари XII форуми ҳамда «Ҳамдўстлик юлдузлари» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади, деб ёзади «Казинформ». Бу ҳақида Daryo.uz маълумот берди.

Форумда қатнашиш учун Россия пойтахтига Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Украина ва Россия вакиллари келади.

Форумда марказий мавзу «МДҲда оилавий қадриятлар ва анъаналарни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашда гуманитар ҳамкорликнинг роли» бўлади.

Форум доирасида МДҲ мамлакатларининг бир қатор ижод ва илм-фан вакиллари МДҲнинг даватлараро бош мукофоти — «Ҳамдўстлик юлдузи» билан тақдирланади.