Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси неча кунга?

Меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси неча кунга? Ходимни оила аъзоси бетоб бўлганида уни парваришлаш учун қанча муддатга меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси берилади?

Ш. Зокирова, Ургут тумани

Жавоб: Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги буйруғи билан тасдиқланган “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ амбулатория шароитида парваришга муҳтож бўлган ўн тўрт ёшдан катта беморни парваришлаш учун етти календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Ушбу ҳолатда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор билан бирга яшаш ёки яшамаслиги ҳамда меҳнат таътилида эканидан қатъи назар, беморнинг оила аъзолари ёки қариндошларидан бирига берилади.
Амбулатория шароитида парваришга муҳтож бўлган ўн тўрт ёшга етмаган бемор болани парваришлаш учун унинг онасига ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Она бўлмаган ёки бетоб бўлганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор билан бирга яшаш ёки яшамаслигидан қатъи назар, бошқа оила аъзоларига берилади.