Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Меланья Трамп АҚШда Ўзбекистон биринчи хонимига ҳамроҳлик қила олмаслиги мумкин

Меланья Трамп АҚШда Ўзбекистон биринчи хонимига ҳамроҳлик қила олмаслиги мумкин

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 16-17 май кунлари АҚШга расмий ташриф билан учиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Ташриф доирасида бўлиб ўтадиган учрашувларда Ўзбекистон биринчи хонимига АҚШ Президентининг рафиқаси Меланья Трамп ҳамроҳлик қила олмайди.

Меланья Трамп буйрагидаги муаммо туфайли шифохонага ётқизилган ва операция қилинган. Операция муваффақиятли ўтган. Бу ҳақда Президент Трамп ўзининг «Twitter»даги саҳифасида  маълум қилгани ҳақда "Xabar.uz" ёзди.

Трампнинг сўзларига кўра, Меланья ҳозир ўзини жуда тетик ҳис этмоқда, кайфияти ҳам яхши. Трамп яхши тилаклар учун барчага миннатдорлик билдирган.