Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Мен севаман, сен севасанму?

Мен севаман, сен севасанму? Очиғи, бу мавзу ҳақида ёзмаган, ёзғирмаган нашр деярли қолмади-ёв. Лекин бу “рекламабоп” (албатта ортида ҳазилакам маблағ тургани йўқ) ишга бош-қош бўлмиш бирор бир масъул вазир, ҳоким ёки мутасадди мардона туриб жавобгарликни зиммасига олмагани ғалати. Алал оқибат бугун мамлакатда “I love you...” кириб бормаган ҳудуд (қишлоқ-овулларгача, ўқув юртлари ва ҳатто дўконларгача) қолмади. Эшитяпмиз, баъзи бир вилоят ва туман раҳбарлари бу борада ўзига хос “мусобақа”ям ўйнашяпти.

Ишқилиб, охири бахайр бўлсин-да, бу кетишда ҳали ҳар бир кўча-маҳалла, бир қавату кўп қаватли уйлар пештоқида ҳам “мен севаман, сен севасанму” деган ажнабий ёзувлар пайдо бўлишига шубҳа йўқ.

Эскартиш: Айтинг, айтинг, ушбу суратни кўрган бошқа олий ўқув юртлари раҳбарлариям ажабтовур "севги"га гирифтор бўлишмасин тағин!..

Ушбу мавзу хусусида аввал ҳам ёзганмиз.