Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

МЕНДА ТАКЛИФ БОР

МЕНДА ТАКЛИФ БОР
Бугун аёлларимиз ўз атрофидаги жараёнларга бефарқ эмас, шу боис  ташаббуслари билан юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшишмоқда.
O‘zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши томонидан “Лаззат” масъулияти чекланган жамиятида ўтган давра суҳбатида “Чимён кумуш толаси” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Р. Обохунова туманнинг чекка ҳудуди бўлмиш Чимён қишлоқ фуқаролар йиғинида хотин-қизларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш юзасидан учрашув, спорт мусобақалари ўтказишни таклиф этган бўлса,  “Маҳлиё диагностика” хусусий корхонаси раҳбари
М. Булишова эса партиянинг фаол аёллари билан ҳамкорликда тиббий ёрдамга муҳтож оилаларга бепул тиббий кўрик­лар ташкил этиш зарурлигини билдирди. Шунингдек, “Янги ер ифтихори” фермер хўжалигида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти раиси К. Норбўтаева тадбиркорликка оид ўқув-семинарларни вақти-вақти билан ўтказиб туриш лозимлиги, бу хотин-қизларнинг ҳуқуқий-иқтисодий билимлари ошишида муҳимлиги тўғрисида гапирди.
Тадбир сўнгида билдирилган таклифлар юзасидан тегишли қарорлар белгилаб олинди.
Х. ХАЛИЛОВА,
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши аёллар масалалари
бўйича раис ўринбосари