Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Мени дуо қилмабсиз-ку...

Мени дуо  қилмабсиз-ку...

Бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Тўнғичимни мактабга кузатаётиб, остонада дуо қилардим, у ҳам миттигина қўлларини очганча пичирлаб сўнг юзига тортарди. Бир куни сўраб қолди:

– Ойижон, нима учун дуо қиласиз?

– Дуо одамни барча ёмонликлардан асрайди, ўқишингга соғ-омон бориб келасан, баҳоларинг беш бўлади...

Бир куни уни кузатиб уй ишларимга уннадим. Ярим соатлардан сўнг эшикни кимдир устма-уст тақиллатди.

– Ким?

– Ойижон, тез очинг, менман!

Ўғлимнинг овози! Бирор нарсаси қолиб кетибдими ё тоби қочдимикан? Мактаб уйимиздан икки бекат нарида эди.

Фарзанд-да, минг хаёлда эшикни очдим.

– Тинчликми? Бирор нарсанг қолиб кетибдими?

– Ҳа. Қолиб кетибди?

– Нима?

– Дуо! Мени бугун дуо қилмай жўнатибсиз-ку, мактабга яқин қолганида эсимга тушиб, орқага қайтдим! Мен ёмон баҳо олишни, сўнг сизларни хафа қилишни истамайман, ойижон.

Ўғлим остонада кафтларини дуога очганча менга термулиб турарди...

Нурхон ЭЛМИРЗАЕВА